САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ҳукумат қарори (682-сон 17.08.2019 й.) билан Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди. Физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замон талабларига мос чуқур билим бериш ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар, кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

Мактаб директори Самарқанд давлат университети ректори тавсиясига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM