Нарпайлик Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғли Осиё чемпиони бўлди!

Жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг Неw-Делҳи (Янги Деҳли) шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг "САМБО" кураш тури бўйича Осиё чемпионатида Самарқанд вилояти Нарпай тумани Дўстлик маҳалласи Қозоқолди қишлоғида яшовчи 18 ёшли Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғли 65 кг вазн тоифасида гиламга чиқди. Барча рақибларини қисқа вақтларда мағлуб қилган полвонимиз финал босқичида Қирғизистонлик рақибини курашда енгиб, фахрли 1 ўрин соҳиби, Осиё чемпиони бўлди. Чемпионимизга  барча ҳакамлар томонидан эътироф этилиб, Халқаро тоифадаги спорт устаси даражаси берилиши унинг келгусида бўлажак Олимпиада ўйинларида иштирок этишига катта умид берди. Ғалаба муборак Лочинбек!

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM