Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан туманда учта ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳ аъзолари  масжид ва таълим муассасалари, маҳалла ҳамда гузарларда бўлиб, аҳоли ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳолига носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш мақсадида давра суҳбатлари ўтказишаётир.
Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қумитаси раиси Нодира Муҳаммадиева раҳбарлигидаги иккинчи гуруҳ аъзолари бир йўла аҳоли хонадонида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳам ўрганишмоқда. Шунингдек, низоли оилалар, нотинч қўшнилар бириктирилган имом-хатиб, отинойи, фаоллар кўмагида яраштириляпти. Бундан ташқари, ечимини кутаётган масалалар юзасидан юқори ташкилотларга маълумотлар юборилаётир.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM