Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Нарпай туман Кенгашининг ХI Конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирокорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Нарпай туман Кенгашининг ХI Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда партиянинг туман Кенгаши раиси Эркин Тошботировнинг 2015-2019 йилларда Кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Музокараларда сўзга чиққанлар партия депутатларининг янада фаолроқ бўлиши, жойларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши лозимлиги, ҳозирча улар томонидан бирор арзигулик иш қилинмаётгани ҳақида фикр билдирдилар. Шунингдек,  партия туман Кенгаши таркиби қайта кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар сайланди. Конференцияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM