1-сектордаги маҳаллалари ҳамда мактаблари ёшлари ва аҳоли учун "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Туманимиз халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги "Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний муттасиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги 44/36 сонли қарори ижроси юзасидан 1-сектордаги маҳаллалари ҳамда мактаблари ёшлари ва аҳоли учун "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Нодира Муҳаммадиева ҳамда барча ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди. Суҳбат давомида жаҳон чемпиони Абдумалик Сайфуллаев тенгдошлари билан фикр алмашди. Дастур давомида қизиқарли викториналар, бадиий чиқишлар намойиш этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM