Она тилим – жону дилим

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ўттиз йил бўлди. Шу муносабат билан 21 октябрь санаси бутун мамлакатимизда байрам сифатида нишонланмоқда.

Оқтош шаҳри марказида ўрнатилган туркий тил асосчиси, буюк мутафаккир Алишер Навоий бюсти атрофига эрта тонгдан Нарпай ёшлари тўпландилар. Касб-ҳунар коллежи,  мактаблар ўқувчиларининг қўлларида гулдаста. Шунингдек, тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Асқар Рустамов қисқача табрик сўзи билан очиб берди. Ташкилотлар раҳбарлари бюстига гулчамбарлар қўйдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тилининг аҳамияти, кучи, тутган ўрни  ҳақида тўхталишди. Мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг қўшиқ, рақслари, ҳаваскор қаламкаш йигит-қизларнинг чиқишлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM