ЯНГИ МАСКАННИНГ НОМИ “ҚАҲРАМОН”

Туманимиз қиёфаси йилдан йилга ўзгармоқда. Маҳаллалар, қишлоқлар ва гузарлар чирой очаётир.  Айниқса, туманимиз маркази бўлган Оқтош шаҳри жуда қисқа фурсатда таниб бўлмас даражада кўркамлашиб бормоқда. Жойларда савдо, маиший хизмат бинолари, аҳоли учун турар-жойлар бунёд этиляпти. “Қаҳрамон” деб номланган янги маскан ҳам шаҳримиз ҳуснига ҳусн қўшиб турибди.

         Бугун “Қаҳрамон” базмгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов хайрли ишга қўл ураётган ҳамюртларимиздан доимо миннатдор, эканлигини таъкидлади. Янги, шинам маскан тантанали равишда очилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM