КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ИШ ҚИЗҒИН

Тумандаги кичик саноат зонасида айни пайтда иш қизғин. Якка тартибдаги тадбиркор Фаррух Саидов кенг турдаги мебеллар ясаётган бўлса, яна бир ишбилармон Фаёзжон Шерқулов термопластинкали клей, тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган бахила, ниқоб ишлаб чиқармоқда. “Икром-Зебинисо” оилавий корхонаси эса сутни қайта ишлаш билан шуғулланяпти.

                Қуйида тадбиркорлар иш фаолиятидан лавҳалар акс этмоқда.

                Демоқчимизки, кичик саноат зонаси узлуксиз газ, электр, сув тармоқлари билан таъминланган. Қулай инфратузилмага эга ер майдонлари ва бинолар мавжуд. Бу ўз навбатида бизнесни ривожлантириш учун қулай имконият. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар фаолият бошлаши учун 2022 йил 1 июлгача ер ҳамда мол-мулк солиқларидан озод этилади. Яратилаётган имтиёзларни ҳисобга олиб, имкониятни қўлдан бой берманг!

                Туман ҳокимлиги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM