МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ

                Туман маданият бўлимида мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида  бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бўлим ходимларининг ижодий ишлари, маданият марказларида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, ёшларни санъатга қизиқтириш мақсадида саҳналаштирилаётган қўғирчоқ театрлари фикримиз тасдиғидир.

             Бугун 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлим ходимларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Буни маданият бўлимида фаолият юритаётган санъаткорларнинг халқ олдидаги ҳисоботи, дейиш мумкин.

                   Концертда маданият марказларида фаолият юритаётган ашула, рубоб, дутор, театр, рақс, халқ чолғу асбоблари дастаси ва оркестрлар тўгараклари ўзларининг сара дурдона куй-қўшиқлари, рақслари, саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM