“ГИЁҲВАНДЛИК - ИЛЛАТ”

             Маълумки,  1 февралдан 1 мартга қадар республикамизда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинди. Бугунги йиғилишининг асосий  мавзуси ҳам шу ҳақда бўлди.

                   Бунда  туман ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссия аъзолари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлари,  имом-хатиблар иштирок этдилар.

             Йиғилишда ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишни янада яхшилаш, гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш мақсадида комиссия томонидан ўтган йили қилинган кенг кўламли ишлар   борасида гапириб ўтилди.

            Шу каби иштирокчиларга таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ёшига мос ҳолда “Гиёҳвандлик аср вабоси”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Гиёҳвандлик – иллат”, “Оғудан эҳтиёт бўлинг” шиорлари остида тадбирлар ўтказиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

                 Шунингдек, йиғилишда “Ажал оғуси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM