ДЕПУТАТЛАРНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

                      Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгашидан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар жойларда ёшлар билан учрашув ўтказишмоқда. Бугун Нарпай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган учрашувда туман Кенгаши депутатлари Усмон Шарипов ва Аброр Давуровлар иштирок этдилар.

            Дастлаб депутатлар фаолиятлари давомида олиб бораётган ишлари, бу борада ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар ҳақида фикр юритишди. Ўз навбатида фаол ёшларнинг  мурожаатларига тўлиқ жавоб қайтариб, муаммоларга ечим топишда тушунчалар бердилар.

            Учрашув ўзаро савол-жавоб тарзида ўтганлиги билан ҳам қатнашчиларда қизиқиш уйғотди, дейиш мумкин. Ёшлар саволларига депутатлардан қониқарли жавол олишгач, депутатлар уларга викторина саволлари билан мурожаат қилишди. Саволларга тўғри жавоб берган йигит-қизларга партиянинг туман Кенгаши томонидан бадиий китоблар совға сифатида берилди.

Ҳамроқул ШАРИПОВ,

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг туман Кенгаши раиси.  

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM