САЙЁР ЙИҒИЛИШ

 

                     “Бешқозоқ” жоме масжидида имом-хатибларнинг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги мавжуд 18 та жоме масжидлари имом-хатиблари қатнашдилар.

                    Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов, туман бош имом-хатиби Дилмурод Бектамишевлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, туманда рўй бераётган ўзгаришлар хусусида сўз юритишди. Шунингдек, масжидлар, қабристонларни тозалаш, ободонлаштириш борасида тўхталдилар.

                    Шундан сўнг, иштирокчилар 8-умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Бу ерда туман бош имом-хатиби Д.Бектамишев ўқувчиларга гиёҳвандлик туфайли инсоният бошига келаётган мусибатлар, унинг оқибатлари, бу иллатни дин жуда қоралаши ҳақида маъруза қилди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM