СЕКТОР РАҲБАРИ “СОҲИБКОР”ДА

                48-умумтаълим мактабида 2-сектор раҳбари -  туман прокурори Камолиддин Жавданов “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.

             Таъкидлаш лозимки, ушбу маҳалла ёшлари бирмунча фаол, талабчан. Шу боис урашувда бандлик, тадбиркорлик фаолияти учун кредит масалалари илгари сурилди. Бундан ташқари, янги солиқ кдексида белгиланган имтиёзлар хусусида тўлиқ тушунча берилишини сўраб мурожаат этганлар бор.

                  Сектор раҳбари соҳа мутахассислари билан бирга ҳар бир мурожаатни ҳал этиш чораларини кўриб чиқди. Шунингдек,  қизиқувчан йигит-қизларга қонун ҳужжатларида белгиланган инсон ҳақ-ҳуқуқлари, солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил тушунча берилди.

                  Учрашув сўнггида фаол ёшларга китоблар совға қилинди.   

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM