ҲОКИМ ВА  ДЕПУТАТ  ХАЛҚ  БИЛАН  УЧРАШДИ

              Нарпай йўл қурилиш ва автосервис касб-ҳунар коллежида Олий Мажлис депутати Шербек Бўронов ва туман ҳокими Ботир Жабборовлар халқ билан  сайёр  қабул ўтказдилар.

              Гап шундаки, бу галги қабулга туманимизнинг  барча маҳаллаларидан фуқаролар иштирок этишди. Сайёр қабулда асосан депутар Шербек Бўроновга мурожаатлар тушди. Мактабларда спорт заллари барпо этиш, жойларда электр трансформаторларни янгилаш, ичимлик суви муаммолари илгари сурилди.

      Бундан ташқари, туман ҳокимлигига ҳам мурожаатлар қилинди. Яъни йўллар носозлиги, табиий газ танқислиги, солиқ тизимидаги кичик тушунарсизликлар юзасидан сўз юритилгани ҳақида таъкидлаш лозим.

           Туман ҳокими Б. Жабборов  ҳар бир масалага мутахассисларни жалб этган ҳолда ечим топиш чораларини кўрди. Муаммоларни ҳал этиш борасида масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

              Депутат эса фуқароларга энг долзарб масалаларни вазирликларга олиб чиқиб, ваколат доирасида ҳал этишини айтди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM