“ ХАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР ”

         Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг истиқболли ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқишига, шунингдек,  аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратиш, уларнинг даромад олишга бўлган қизиқишини  ошириш бирламчи вазифа ҳисобланади. Айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш асосий мақсадлардан бири.

 Президентимиз томонидан тадбиркорларга берилган имкониятларнинг кўлами кенг. Бу борада бир неча қарорлар қабул қилинди. Ваҳоланки кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш,  аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари халқимизга имкониятлар эшигини очиб берганлиги ҳеч биримизга сир эмас.

«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Юртбошимизнинг 2019 йил 24 октябрдаги   қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб:

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари,  хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси  ва бошқа жамғармалар ҳисобидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилади;

Дастурларни молиялаштириш учун ресурслар ажратадиган Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда жамғармалар ресурсларининг 2020 — 2022 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади, бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз паст қилиб белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Буларнинг барчаси фуқороларимизни тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит ва имкониятлар яратади.

Хар биримиз тадбиркорлик билан шуғулланишдан олдин олдимизга буюк мақсадларни режа қилиб фойда олиш мақсадида иш бошлаймиз, албатта. Биз мана шу фойда олиш кўламини кенгайтириш учун тиним билмай елиб югурамиз келинг шу елиб-югуришимиз самарали бўлиши учун режа тузамиз ва режамизнинг сарлавҳасини

“Бизнесда тадбиркорлик фойдасини англаш” деб номлаймиз.

Режа:

1.Тадбиркорликни ривожлантириш шарт-шароитлари.

2.Тадбиркорликнинг асосий тамойиллари.

3.Мулкни тасарруф этиш босқичлари.

Иқтисодиёт фанида тадбиркорлик фаолиятига доир дастлабки тадқиқотлар XVIII асрда Р.Контилон, А.Тюрго, Ф.Кене, А.Смит ва Ж.В.Сеи асарларида амалга оширила бошланди. Бироқ, ҳозирга қадар жамоатчилик фикрида “тадбиркорлик” тушунчасининг кўп маънолиги сақланиб қолмоқда. Илмий адабиётда ушбу тушунча ҳақида кўпинча бу фавқулодда ҳодисанинг иқтисодий,ташкилий ва руҳий тавсифлари тўпламидан иборат ҳар-хил тасаввурлар мавжуд.

Хорижий адабиётларда “бизнес”  таърифининг кўп турларини  учратиш мумкин.

Инсон жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жиҳатдан доимо бизнес билан боғлиқ бўлган.

Дастлабки босқичларда тадбиркорликнинг энг муҳим аломати бирон бир шахс-тадбиркор фаолиятининг фойдали ёки зарарлигини белгиловчи ноаниқлик омили ҳисобланган. Тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф орасида мувозанат ўрнатишга доир такомиллик фаолиятидан иборат, деб тан олинган.

Кейинчалик “сармоя эгаси” ва “Тадбиркор” тушунчалари бир биридан фарқлана бошланди. Тадбиркор сармоянинг муомалада юритишни, кўпайиб боришини таъминлайди ва бу борада у венчур сармоядор, яъни жалб қилинган молиявий маблағларни усталик билан тасарруф этувчи шахс сифатида ишни юритиб юборишга ўз ғоялари, билими ва кўникмаларини тадбиқ қилиб, кўп фойда олиш мақсадида ўша маблағларни таваккал ишларга сарфлайди.

Ўзбекистонда ва МДҲ да бизнес ҳақидаги мақолалар ва адабиётлар 60-йилларнинг ўрталарида пайдо бўлган.  Хусусий мулкчилик эса ўша даврда бизнинг мафкурамиз учун бутунлай ёт нарса эди. Лекин бизда бизнесни фан тариқасида ўрганиш фақатгина  90-йилларнинг бошларида бозор муносабатларига аста-секин ўтиш билан бошланди.

“Бизнес” –сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.

Хорижий адабиётларда бизнес таърифини кўп турлари мавжуд. Инсон жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жиҳатдан доимо бизнес билан боғлиқ бўлган.

Бизнесмен (тадбиркор) сўзи биринчи маротаба Англия иқтисодиётида ХVIII асрда пайдо бўлиб, у “Мулк эгаси” деган маънони билдиради.

Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаган, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир  деб таъкидлайди.

Тадбиркорни ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил этади, маҳсулотни сотади ва олган даромадига ўзи хўжайинлик қилади.

Бизнес – бу  аввало ишлаб чиқаришни ташкил этиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, ҳаётни ўзи сўнгра эса пул ишлаш демакдир.

 

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM