БИР КУНДА 7500 ТУП КЎЧАТ ЭКИЛДИ

              Баҳор эшик қоқмоқда. Саноқли кунлардан сўнг дала-дашт, қир-адирларга кўклам ўз сепини ёяди. Айни кунларда мевали ва манзарали дарахт экиш, сув йўлларини тозалаш, ерга ер қўшиш ишлари қизғин давом этаётир.

          Бугун тумандаги барча ташкилот, муассаса, корхона ходимлари, фуқаролар ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштиришга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

            Алишер Навоий номли ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлар экин майдонлари атрофига 6000 туп тут кўчати  қадалди. Бу эса 6 гектар майдонда янги тутзор барпо этилгани билан баробар.

                Бундан ташқари, Муқимий маҳалла фукаролар йиғини ҳудудида 800 туп манзарали, 200 та мевали дарахт кўчатлари экилди.

         Шу каби  “Ноғорахона”, “Тошкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томонидан бўш ерларга 100 – 400 тупдан ниҳол қадалганлиги ҳақида таъкидлаш лозим.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM