ЁШЛАР ДОИМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

         Бу галги ҳоким ва ёшлар учрашуви 30-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.  Учрашувда  “Ипак йўли”, “Дедан” ва “Умид” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

         Дастлаб туман ҳокими Ботир Жабборов Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатномасида ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги, шунингдек, уларнинг илм олиш, эркин касб танлашлари учун мамлакатимизда яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди.

         -Илмга чанқоқ, шижоаткор йигит-қизларни доимо қўллаб-қувватлаймиз, – деди ҳоким жумладан. – Спорт, маданият, илм-фан, қўйингки қайси йўналишда бўлмасин ўзининг имкониятларига ишонган ёшларни нуфузли танлов ва мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашамиз. Мақсадимиз – туманимиздан олим, кашфиётчи, етук санъаткору спортчилар етишиб чиқсин...

         Шундан сўнг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит, бандлик масалалари юзасидан ёшларнинг мурожаатлари эшитилди. Барча масалаларга мутахассислар иштирокида ечим топилди.

         Таъкидлаш лозимки, шу мактаб юқори синф ўқувчиларидан олти нафари фан олимпиадасининг туман босқичида(турли фанлар бўйича) ғолибликни эгаллашган. Учрашув сўнггида туман ҳокими бу ўқувчиларга совғалар улашди. Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши ходимлари уларни “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирладилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM