ДЕПУТАТЛАР ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

       64-Нарпай,  65-Зиёвуддин сайлов округларидан Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шербек Буранов, Ваҳобжон Муродқобиловлар сайловчилар билан учрашдилар. 70-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда туманнинг барча маҳаллаларидан фуқаролар иштирок этди.          

        Дастлаб туман ҳокими Ботир Жабборов аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, бу борада Юртбошимиз таъбири билан айтганда, кам таъминланган фуқаролар учун тадбиркорликка ўқитиш курсларини ташкил этиш ҳақида фикр билдирди.

           Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ваҳобжон Муродқобилов энг аввало, юксак ишонч билдириб, депутатликка сайлаган нарпайликларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

         -Мен бу ишончни оқлаш учун бор билимим, куч-қувватимни ишга солиб меҳнат қиламан, – деди депутат жумладан. – Сиз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этишда хизматимни аямайман...

          Депутат Шербек Буранов эса ўтган галги сайловчилар билан бўлган учрашувда тушган мурожаатлардаги масалаларни тегишли тартибда кўриб чиққани ва вазирликларга етказгани, ҳадемай фуқароларнинг талаблари қондирилиши юзасидан ишлар олиб борилаётгани хусусида алоҳида тўхталди.

         Шундан сўнг, сайловчилар депутатларга мактаб, йўлларни таъмирлаш, мактабгача таълим ташкилотлари барпо этиш, газ, электр таъминотидаги нуқсонларга барҳам бериш хусусида таклифларини билдирдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM