5000 ТУП АНОР

             Баҳор келиши билан далада иш бошланади. Ер текислаш, сув йўлларини тозалаш, ободончилик дегандек.  Дарҳақиқат, кўпчиликнинг асосий мақсади ерга кўчат қадашдан иборат. Негаки баҳорнинг илк кунларида экилган ҳар қандай ниҳол илдиз отиб, кўкка бўй чўзади.

       “Нарпай элита дон” масъулияти чекланган жамият ишчилари айни пайтда 30 гектар майдонга 5000 туп анор кўчати экмоқда. Бунинг учун оралиқ масофа тўғри олиниб, махсус  ускуна ёрдамида ер қазиляпти. Бу янгича усул ҳам иш унумини оширмоқда, ҳам қўл меҳнатини енгиллаштирмоқда, дейиш мумкин. 

         Таъкидлаш лозимки, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси вакиллари бу борада ишчиларга йўл-йўриқ кўрсатиб, тавсиялар беришаётир.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM