ТОМОРҚА – ДАРОМАД МАНБАИ

         Аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, кичик имкониятдан юқори даромад олишни туманимиз аҳли яхши ўзлаштирган. Бугун кўпчилик хонадонларда иссиқхона барпо этилиб, памидор, бодринг маҳсулотлари етиштирилаётир. Шу билан бирга баҳорги экин учун ниҳоллар тайёрланмоқда. Зеро томорқа – даромад манбаидир.

              Бундан ташқари, томорқага карам , картошка ва бошқа сабзавот экинлари экиляпти. Бу борада тумандаги “Томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамият ходимларининг хизматлари беқиёс. Улар аҳоли хонадонларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, сабзавот экинлари уруғларини етказиб беришмоқда. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM