АЁЛ – МУҚАДДАС

              Аёл – Яратганнинг мўъжизаси, у бор макону масканга файз киради. Бу мўътабар зотнинг меҳридан тош эриши мумкин, дейдилар.  8  март – Халқаро  хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирга  ташриф буюрган аёллар чеҳрасига боқиб, йиллар озорига бардош берган,  умрини  касбига бағишлаб, меҳнатидан қадр топган улуғ инсонлар сиймоси кўз ўнгингизда намоён бўлади.

                Бири шифокор, бири педагог, бошқаси қишлоқ хўжалик ходими, уй бекаси. Нима бўлганда ҳам у Она, вафодор турмуш ўртоқ, меҳрибон опа-сингил.

                 Дастлаб туман ҳокими Ботир Жабборов тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг ишлаб чиқариш илғорлари ва соҳаларда самарали меҳнат қилаётган қатор хотин-қизларга  туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

              “Қаҳ-қаҳа” сатира театри актёри  Фарҳод Халиловнинг чиқишлари, шу каби туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага байрамона кайфият улашди, албатта.

                    Тадбир иштирокчилари тўкин дастурхон атрофида санъаткорлар чиқишларини мароқ билан томоша қилдилар.  

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM