ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

                    Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.

                 Сессияда  туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, иштирок этдилар.

               Дастлаб, амалдаги қонунларга мувофиқ сессия раислигига 7-Хўжақўрғон сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шуҳрат Самадов сайлаб олинди.

                 28-Янгиобод сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Раҳим Саттаров эса сессия котиби этиб сайланди.

              Энг аввало, кун тартибига киритилган “Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва “5 та муҳим ташаббус” доирасида ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги сектор раҳбарлари – туман  ҳокими Ботир Жабборов, туман прокурори Камолиддин Жавданов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Тожиддин Эшназаров ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шавкат Жалоновларнинг ҳисоботлари тингланди.

                 Сўнг тумандаги кўчаларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов маъруза қилди.

            Сессияда Шуҳрат Самадовни туман ҳокимининг ўринбосари –маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш, Нодира Муҳаммадиевани тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасидан озод этиш тўғрисидаги қарорлари  муҳокамага  киритилди.

                   Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM