ТАДБИРКОРГА ТЎСҚИНЛИК БЎЛМАГАН

          Яқинда “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор Ирода Суюнованинг ижтимоий тармоқда Ўзбекистон Республикаси Президентига ведио мурожаати тарқалди. Мурожаатда тадбиркор Давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш истагида эканлиги, бироқ бунга туманда тўсқинликлар бўлаётгани баён қилинган.

                     Ушбу ведио мурожаат юзасидан Нарпай туман мактабгача таълим бўлими қуйидагича муносабат билдирди:

                     Ирода Суюнова 2019 йил май ойида туман мактабгача таълим бўлимига “Замон зукколари” номли Давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш учун мурожаат этган. Бўлим масъул ходимлари Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим тузиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришган. Аммо, расмийлаштирилган ҳужжатларни тадбиркорнинг ўзи мактабгача таълим вазирлигига тақдим этиш учун олиб кетган.

                   Эслатиб ўтамиз: битим фақат вазирлик томонидан тузилади. Туман мактабгача таълим бўлими И.Суюнованинг ишига тўсиқ бўлмаган, аксинча уни доимо қўллаб-қувватлашган.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM