100 ТУП ТУТ КЎЧАТИ

    “Нарпай ифтихор саноат” масъулияти чекланган жамият аъзолари ҳам баҳорнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланишмоқда.  Она табиатни асраш масаласига бефарқ бўлмаган ходимлар туманимиз ҳудудидан ўтган темир йўл ёқасига 100 туп тут кўчати ўтқазишди.

       Энг муҳими, жамият аъзолари бугун ерга қадалган кўчат эртага улкан дарахтага айланиши, ҳавога  инсоният учун зарур бўлган кислород тарқатишини яхши билишади.

        Табиат софлигини асраш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз эканини унутмайлик!

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM