НАРПАЙЛИК ЁШЛАР ЗИЁРАТДА

          Ички туризмни ривожлантириш борасида бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Шу кунгача Бухоро, Хива шаҳарларига туманимиз нуронийларининг саёҳати уюштирилди. Наврўз байрами олдидан эса 100 нафарга яқин  ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан иборат нарпайлик ёшлар Самарқанд шаҳрида саёҳатда бўлдилар.

          Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилган зиёрат иштирокчилари дастлаб, Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи,  Регистон,  майдони ва бошқа тарихий обидаларни томоша қилишди.

        Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қилган мурожаатида ёшларнинг математика фанига қизиқишларини орттириш борасида алоҳида тўхталган эди. Шу боис   саёҳат сўнггида саёҳатчилар Самарқанд давлат университетида бўлдилар. У ерда физика математика фанлари доктори, профессор Акрам Бегматов ёшларга фан сир-асрорлари ҳақида тушунча берди. Шундан сўнг ёш саёҳатчиларга  бадиий адабиётлар туҳфа этилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM