Ишгчи гуруҳ ҳушёр

        Бозорларда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошганлиги ҳақидаги шов-шувларни эшитяпмиз. Хўш, нархларни ким сунъий равишда кўтармоқда? Албатта, одамларнинг ўзлари.

       Аслида бозорда қанақа маҳсулотга  талаб ортса унинг қиймати ҳам ошади. Демак, баъзи биров(ҳамма эмас)лар худди эртага оч қолиб кетаётгандек, ўзига озиқ-овқат зҳирасини яратишга уринаётгани сабаб қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар нархларни сунъий ошириб, кўпроқ даромад олишга интилишади.

     Шукрки бу ҳолат туманимизда кузатилгани йўқ. Бунинг олдини олиш учун фаолият юритаётган ишчи гуруҳ ҳушёр. Туман ҳокимлиги, иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, туман давлат солиқ инспекцияси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва бошқа тегишли ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ нархларни сунъий оширмаслик,одамларни хавотирга солмаслик кераклиги, бунинг учун қонунда чоралар белгиланганлиги ҳақида тадбиркорларга тушунча беришмоқда.   

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM