Бугун: Эрта тонгда туман ҳокими Ботир Жабборов “Мирбозор бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, расталарни айланиб чиқди.

             Аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари билан қизиқди. Шу каби бозор ҳудудидаги дорихоналар фаолиятини кўздан кечирди.

               Бозор маъмурияти ва ишчи гуруҳ аъзоларига нархларни сунъий оширилишига йўл қўймаслик борасида кўрилиши лозим бўлган чоралар юзасидан ўз тавсияларини берди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM