Туман ҳокими сектор ҳудудида

    Туман ҳокими Ботир Жабборов биринчи сектор ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни ўрганиб чиқди. Ноқонуний қурилган иншоатлар эгалари билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларини тўхтатиш лозимлигини таъкидлади.

         Шунингдек сектор ҳудудидаги дорихоналар фаолиятини кўздан кечирди. Дори-дармонлар, ҳимоя ниқобларининг заҳиралари ва яроқлилик муддати билан танишди. Бундан ташқари озиқ-овқат савдо дўконларида маҳсулотларнинг нархларини, сотувчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя этишларини назорат қилди. Нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик борасида масъулларга қатъий топшириқлар берди.

         Шу куннинг ўзида Тортувли, Янгиариқ, Ипак йўли ва Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Уларга совға-саломлар улашди. Тортувли маҳалласида яшовчи Сардор Алимовнинг аҳволи ўрганилганда унинг тиббий муолажага муҳтожлиги маълум бўлди. Шу сабаб беморни бепул даволаниш чораларини кўриш учун тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди. Гулсум Шарипова ҳамда Насиба Хайдароваларни яшаш уйларини таъмирлаш, том қисмига шефер қоплаш чоралари белгиланди. Қурилиш ишларига сарфланадиган 100 млн сўмлик маблағни ҳомийлик асосида шакиллантириш учун тадбиркорлар бириктирилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM