Тадбиркорлик субъектларида

     Вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Маматқулов туман ҳокими Ботир Жабборов ҳамроҳлигида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиб чиқди. Дастлаб, “Саратон” фермер хўжалиги негизидаги иссиқхона  ишини ўрганишди. Сўнг “Иттифоқ нур” масъулияти чекланган жамиятга қарашди савдо дўконларида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини кўздан кечирдилар. 
    Шу каби “Пахтакор” фермер хўжалигига қарашли қадоқланган сув ишлаб чиқариш, “Зирабулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Кластер оил” корхонасининг ёғ ишлаб чиқариш цехлари фаолиятини кузатдилар. Худди шунингдек, “Самарқанд Силк” АО пиллани қайта ишлаш цехида яратилган шароитлар, ишлаб чиқариш қуввати билан яқиндан танишишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM