Янгиликлар

Ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сонли "Ёшлар-келажагимиз" давлат дастури доирасида Нарпай туманида илк Ёшлар меҳнат гузари Очил Абдураҳимов маҳалласида қуриб фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Нарпай туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов иштирок этиб барча ёшларни ушбу кун билан табриклади.  

Нарпайлик спортчи Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғлини тантанали табриклаш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13-15 сентябр кунлари Ҳиндистоннинг New-Delhi шаҳрида Самбо кураши бўйича Осиё давлатлари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 65 килограмм вазнда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Нарпайлик спортчи Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғлини тантанали табриклаш маросими бўлиб ўтди. Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғли туман ҳокимлигининг совғалари билан тақдирланди.

Янги ҳаёт остонасида бўлган ёш оила вакилларига "Оила" дарсини ўтишди

Оила муқаддас даргоҳ, уни асраш эр ва хотин учун энг катта, бир умрлик вазифадир. Нарпай туманидаги янги ҳаёт остонасида бўлган ёш оила вакилларига туман ФҲДЁ раҳбари Л.Сафарова, Оила маркази раҳбари М.Суярқулова, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси О.Алиев ҳамда бир гуруҳ ҳожи ота-оналар "Оила" дарсини ўтишди. Оила муқаддаслиги, оилавий бюджет масалалари, ҳуқуқий маданият тўғрисида  ёшларга тушунчалар берилди. Фойдали китоблар тарқатилди.

Нарпайлик Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғли Осиё чемпиони бўлди!

Жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг Неw-Делҳи (Янги Деҳли) шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг "САМБО" кураш тури бўйича Осиё чемпионатида Самарқанд вилояти Нарпай тумани Дўстлик маҳалласи Қозоқолди қишлоғида яшовчи 18 ёшли Худойқулов Лочинбек Зохиджон ўғли 65 кг вазн тоифасида гиламга чиқди. Барча рақибларини қисқа вақтларда мағлуб қилган полвонимиз финал босқичида Қирғизистонлик рақибини курашда енгиб, фахрли 1 ўрин соҳиби, Осиё чемпиони бўлди.

Жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида сайёр йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 12 сентябр куни тумандаги Нуғай, Дедан, Сохибкор ҳамда Чархин маҳалла фуқаролар йиғинларининг фуқаролари билан туман ҳокими, туман давлат хавфсизлик хизмати, туман ички ишлар бўлими, суд идоралари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида сайёр йиғилиш ўтказилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM