Янгиликлар

Пенсия ва нафақа пуллари стерилланган 

 Эндиликда:

Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;

Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;

Иймон-эътиқодли тадбиркор кўпайсин  

         Саҳоватли халқмиз. Ўзгага мурувват кўрсатиш миллатимизга хос фазилат. Бугунги синовли кунларда элнинг фаровон турмуши учун  жон куйдирадиган халқпарвар, сахий инсонлар талайгина.  “Туркистон агро чорваси” фермер хўжалиги раиси Отабек Ортиқов ҳам анашундай саҳоватпеша инсонлар сирасидан.

Тадбиркорлик субъектларида

     Вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Маматқулов туман ҳокими Ботир Жабборов ҳамроҳлигида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиб чиқди. Дастлаб, “Саратон” фермер хўжалиги негизидаги иссиқхона  ишини ўрганишди. Сўнг “Иттифоқ нур” масъулияти чекланган жамиятга қарашди савдо дўконларида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини кўздан кечирдилар. 

...Дуо ол!

             “SILK ROAD FOOD” корхонаси раҳбари Абдували Маҳмадуллаев “Қозикент”  маҳалла фуқаролар йиғинидаги боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзди. 23 та оиланинг ҳар бирига 50 кг ун, 1 кг ёғ, 2 кг гуруч, 1 кг новвот ҳадя этди.
                Саҳоватпеша ҳамюртимизни қозикентликлар узундан-узоқ дуо қилдилар.    Ахир “Олтин олма, дуо ол”, дейди доно халқимиз.

Нарх-наво барқарор

               Туман ҳокими Ботир Жабборов “Қозикент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги озиқ-овқат савдо дўконлари фаолияти билан яқиндан танишди. Шакар, ёғ, шу каби картошка, пиёз сингари қишлоқ  хўжалиги маҳсулотлари нархларини кўздан кечирди. Нархларнинг сунъий оширилиши ва бунинг оқибатлари ҳақида сотувчиларни огоҳлантирди.