Янгиликлар

"Темур" номли романнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди

Бугун Нарпайлик ижодкор Хайриддин Бегматов қаламига мансуб "Темур" номли романнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти вакиллари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Хосият Бобомуродовалар иштирок этди.

Туманимиз аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳамда "Қишлок қурилиш банк" Каттакўрғон филиали биноси фойдаланишга топширилди

Нарпай тумани Оқтош шаҳрининг марказида қад кўтарган бугунги кун замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳамда "Қишлок қурилиш банк" Каттакўрғон филиали биноси фойдаланишга топширилди.

Муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 20 апрел куни тумандаги 1-секторда жойлашган Умид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 32-умумий ўрта таълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул давомида турли хил масалалар юзасидан 12 нафар фуқаролар муаммоли масаласи юзасидан мурожаат қилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM