Янгиликлар

РАҒБАТ

Пахта йиғим-терими иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти далага отланди. Холмўмин Даминов номли фермер хўжалигида кунига 100 килограммдан ортиқ пахта терган теримчилар ҳамда “темир дафтар”га киритилган, айни пайтда ҳашарда иштирок этаётган оилалар аъзоларига совғалар улашилди.
Уларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рағбат сифатида тарқатилди.

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУҲИМ

Биринчи сектор штабида ҳудуддаги маҳаллалар раислари, сектор аъзолари ва тегишли ташкилот вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ишсиз фуқароларни аниқлаш, уларни касбга йўналтириш, чет мамлакатда ишлашни истовчилар учун ҳуқуқий билимларини шакллантириш, тил ўргатиш курсларини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди. Шу каби ҳудудлардаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларни аниқлаш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш борасида сўз юритилди.

МАҚСАД – ЁНҒИН  ҲОЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Нарпай туман фавқулодда вазиятлар, ички ишлар бўлимлари, халқ қабулхонаси ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тадбир ўтказилди. Бу гал  “Мирбозор бозори” масъулияти чекланган жамият бозорида ёнғин ҳолатларининг олдини олиш юзасидан профилактик ишлар амалга оширилди.

УЙНИНГ ТОМ ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Куз-қиш мавсумига ҳозирлик ишлари жадал сурътда давом этмоқда. Айни пайтда Нарпай тумани “Исломобод” маҳалласи Ф.Хўжаев кўчасидаги  7- кўп қаватли уйнинг том қисми таъмирланаётгани фикримизнинг ёрқин далилидир.

ҚИШЛОҚЛАРГА АВТОБУСЛАР ҚАЙТДИ

“Бўстон” ва “Соҳибкор” маҳаллалари туман марказидан анча олисда жойлашган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу йўналишларга автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Пандемия сабаб бир муддат автобуслар қатнови чеклангани рост. Аммо, карантин ҳолати юмшатилгач, яна автобуслар қатнови тикланди.
Аҳоли бундан жуда мамнун.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM