Янгиликлар

Нарпайда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2020 йил 09 октябрь куни соат 09:30 да Нарпай тумани Оқтош шаҳрида яшовчи Э. бошқарувида бўлган “EPIKA” автотранспорт воситаси Нарпай тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда, ҳаракатланиб келиб, бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу йўлнинг чап томонидан оқиб ўтувчи “Қозоқариқ” каналига тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. 

“ЗИРАБУЛОҚ” – “ҒИЖДУВОН”  3:2    

Яқинда Нарпайнинг “Зирабулоқ” футбол жамоаси Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасини қабул қилди. Муросасиз кечган беллашувда туманимиз футболчилари 3:2 ҳисобида меҳмон жамоадан устун келди.

 

ИЛҒОРЛАРГА СОВҒАЛАР

Туман ҳокимлиги маданият бўлими ва касаба уюшмаси раҳбарияти Собиржон Гадаев номли фермер хўжалиги далаларида бўлдилар. Аввал теримчиларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун санъаткорлар томонидан концерт дастури уюштирилди. Сўнг илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

Ҳоким ва ёшлар учрашуви “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилди.
Дастлаб туман ҳокими Ботир Жабборов ҳукуматимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг эркин касб танлашлари, билим олишлари борасида яратилган шароитлар ҳақида сўз юритди. Сўнг ёшлардан турли мавзудаги мурожаатлар тушди. Муаммолар масъуллар ёрдамида жойида ечимини топди.

РАҒБАТ

Пахта йиғим-терими иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти далага отланди. Холмўмин Даминов номли фермер хўжалигида кунига 100 килограммдан ортиқ пахта терган теримчилар ҳамда “темир дафтар”га киритилган, айни пайтда ҳашарда иштирок этаётган оилалар аъзоларига совғалар улашилди.
Уларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рағбат сифатида тарқатилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM