Янгиликлар

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Нарпай туманида фермер хўжаликларининг ер майдонини туман ер заҳирасига олиш ва ердан фойдаланиш бўйича туман ҳокими билан тузилган узоқ муддатли ижара шартномасини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорига асосан фермер хўжаликлари учун ер участкалари очиқ танлов якунларига кўра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари кўриб чиқилди.

Туманда кўп қаватли уй-жойлар қурилиш ишларининг бориши

Туманда 2019 йил "Обод қишлоқ" дастурига киритилган намунавий лойиҳалар асосида 3 та 4 қаватли уй-жойлар қуриш учун ер майдонлари танланиб, қурилиш ишлари бошланди.

Солиқ Концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар

Туманда Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган янги солиқ Концепциясининг мазмун-моҳиятини жойларга чиққан ҳолда тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Икки туман ҳамкорлигида ташкил этилган муқаддас қадамжоларга зиёратлар (Кекса нуронийлар доимо эъзозда)

2019 йил 16 январ куни Нарпай ва Оқдарё туманининг бир гуруҳ нуронийлари Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар ва Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига саёҳат қилдилар. Нуронийлар саёҳатни Имом Бухорий зиёратгоҳидан бошладилар.

Туманда аҳолини ис газидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 3 январдаги 11-11-сонли топшириғи ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 7 январдаги 03-03/12-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида навбати билан ҳар бир сектор ҳудудида жойлашган хонадонлар ва ташкилотларни газ, электр иситиш воситалари, печлар ва дудбуронларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши, ис газидан захарланишни олдини олиш мақсадида туман Ишчи гуруҳи томонидан тегишли тартибда аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб тарғибот ва ташвиқот ишлари давом этмоқда

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM