Янгиликлар

БУ УЛУҒЛАР ТИЛИ: ОРТИҚЧА ДАЛИЛ ВА ШАРҲ ШАРТ ЭМАС

Сўзларимни яқин тарихдан бошламоқчиман.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов юрт мустақиллигини эълон қилганда, залда ўтирганларнинг аксарияти дўппи кийганди. Орадан ҳеч қанча ўтмай бошдан дўппиларни ечдик. Бу воқеани нега эсладик? Гап шундаки, биз мустамлака пайтида қадриятларимизни авайлашга кўпроқ уринардик. Чунки уларга очиқ таҳдид бор эди. Таҳдидлар кўтарилгач эса ушбу масалада хотиржамликка берилдик.

ДЕПУТАТ ҲИММАТИ

12-“Гулистон” сайлов округидан Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгаши депутати, O`zLiDeP аъзоси Баҳром.Норқулов бугунги карантин даврида эл  корига ярашга ҳаракат қилмоқда. У ўз ҳисобидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шароф Рашидов гузари, “Деҳқонобод”, “Дўстлик”, “Навбаҳор” ва “Бахт” қишлоқлардаги кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бор 10 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларини мурувват ёрдами сифатида етказиб берди.

“САХОВАТ ВА КЎМАК” ДАВОМ ЭТМОҚДА

Биринчи сектор ҳудудидаги “Мусақиллик” ва “Ипак йўли” маҳаллаларида яшовчи 15 та эҳтиёжманд оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
  Шу билан бирга ушбу оилалар муаммолари ҳам атрофлича ўрганилиб, масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
  Худди шунингдек “Сарбозор”, “Саловат”, “Тўрон”, “Дўстлик” 
 маҳаллаларидаги 35 та хонадонга “Саховат ва кўмак” доирасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

САХОВАТЛИ ДЕПУТАТ

34-Оқтош сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутат, “Пахтакор” фермер хўжалиги раиси Содиқ Хақбердиев савобли ишга қўл урди. У "Дедан" ва "Нўғай" маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган 20 та оилага “Сахова ва кўмак” доирасида 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

Нарпай туман имом хатибларининг хайрияси

Сирдарё вилояти Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган оилалардан 400 киши  бугунги кунда Жиззах вилояти Бахмал тумани “Барлос” қишлоғида вақтинча яшамоқда. Нарпай тумани имом хатиблари ташаббуси билан йиғилган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, кўрпа-тушак, идиш-тавоқ, кундалик эҳтиёж моллари туман бош имом хатиб ёрдамчиси  О.Тошбеков томонидан ўз эгаларига етказилди.