Янгиликлар

Ташкилотлар ўртасида бўлиб ўтган мини футбол бўйича спорт мусобақаси финал босқичи

Нарпай туманида спортнинг Мини футбол тури бўйича бир ой вақт давомида 30 дан ортиқ тумандаги ташкилотлар жамоалари иштирокида "Ҳоким кубоги - 2018" спорт мусобақасининг финал учрашуви ўтказилди ҳамда  мусобақада туман ички ишлар бўлимига қарашли қўриқлаш бўлими биринчи ўринни эгаллади. Совриндорларга кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Нарпай туманида 2018 йил 14 декабр куни ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан туманда ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрам тадбири

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги 2017 йил 25 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ декабр ойнинг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан Нарпай туманида жорий йилнинг 12 декабр куни "Даврнур" тўйлар масканида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб байрамона дастурхон безалиб, байрам тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбири

Тумандаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018 йил 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб "Конституция бахтимиз қомуси" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

3 декабрь —“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

Нарпай туман ҳокимлиги ташаббуси билан 2018 йил 29 ноябр куни Оқтош шаҳридаги "Баҳор" чойхонасида 3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимиздаги кўзи ожизлар жамияти аъзоларига байрам тадбири ўтказилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM