Янгиликлар

Туманда янги хусусий тиббиёт муассасаси очилди

2018 йил 8 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Нарпай тумани Мирбозор шаҳарчасида бир неча йиллардан буён бўш турган бино негизида хусусий тадбиркорлар томонидан лойиҳа қиймати 1,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ эвазига "Stand med sentr" хусусий даволаш ва диагностика клиника ишга туширилди. Замонавий тиббиёт ускуналари ўрнатилди ҳамда 32 нафар мутахассислар доимий иш билан таъминланди.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури бўйича Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар

70 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиши ишлари “Толиб Кармана” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Объектнинг умумий қиймати 1811,2 млн сўмни ташкил этади. Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари тугалланиб, яқин фурсатларда фойдаланишга топшириш кутилмоқда.

Нарпай туманида "Китоб сайли"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган. Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, республикамиз миқёсида жойларда “Китоб сайли” бўлиб ўтмоқда.

Ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд фуқароларга беғараз ёрдам кўрсатилди.

Нарпай туманида ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 30 май куни туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман марказидаги “Ёшлар истироҳат боғи”да хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, Тиббиёт бирлашмаси ва “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши вакиллари иштирок этишди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM