Янгиликлар

Имом-хатиблар тиббий ниқоб тарқатишмоқда

Туман бош имом-хатиби Дилмурод Бектамишов раҳбарлигида барча имом-хатиблар “Мирбозор бозори” ва “Оқтош деҳқонобод” МЧЖ бозорларида, маҳаллаларда фуқароларга бепул тиббий ниқоб тарқатишмоқда.

НАЗОРАТЧИ НУРОНИЙЛАР

              Нарпай тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарининг ташаббуси билан тумандаги Оқтош деҳқон бозорида нуронийлардан иборат ишчи гуруҳи бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик борасида тадбиркорларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Ватан ҳимояси муқаддас бурч

         Куни кеча туманимизнинг 120 нафар забардаст ўғлони тантанали равишда муддатли ҳарбий хизматга жўнатилди. Кузатиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов сўзга чиқиб, ватан ҳимоясидек муқаддас бурчини ўташга кетаётган сара йигитларга омад тилади.

Ишгчи гуруҳ ҳушёр

        Бозорларда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошганлиги ҳақидаги шов-шувларни эшитяпмиз. Хўш, нархларни ким сунъий равишда кўтармоқда? Албатта, одамларнинг ўзлари.

ХАЛҚНИ СЕВГАН ИНСОНЛАР ЭЗГУЛИККА ҚОДИР

         Коронавирус ҳақида ваҳима билан гапиришнинг кераги йўқ. Ҳа тўғри, касалликка чалинган фуқаролар аниқланди. Уларни даволаш чоралари кўрилмоқда ҳам. Демак, беморларнинг тузалишига кафолат бор. Шу сабаб ҳовлиқмаслик керак.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM