Янгиликлар

Ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд фуқароларга беғараз ёрдам кўрсатилди.

Нарпай туманида ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 30 май куни туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман марказидаги “Ёшлар истироҳат боғи”да хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, Тиббиёт бирлашмаси ва “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши вакиллари иштирок этишди.

9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИНИНГ ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Нарпай туманида 9 май -  Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб, 2018 йил 8 май куни янгидан барпо этилган, Мотамсаро она ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган тадбир

Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан 2018 йил 2 декабр куни "3 декабр - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тумандаги "Чинниобод" тўйлар масканида тадбир ташкил этилди. Тадбирда байрамона дастурхон безатилиб, ногиронлиги бўлган фуқароларимизга ногиронлар аравачаси, қўлтиқтаёқ, ҳасса ҳамда эшитиш мосламалари тарқатилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM