Янгиликлар

Тумандаги ички йўллар жорий таъмирланмоқда

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманнинг 4Н-529 “Хўжа-Чақар-Тоз” автомобил йўли таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли ушбу йўлнинг 0-2,5 километрлари тўлиқ жорий таъмирланди ва ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

"15 май - Оила куни" муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Нарпай туманида "15 май - Оила куни" муносабати билан Ёшлар истироҳат боғида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда намунали, тадбиркор, ибратли, ҳунарманд оилалар туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

"Спорт ва мен" шиори остида спортнинг эркин кураш ва шахмат тури буйича мусобақа ўтказилмокда

Жорий йилнинг 2019 йил 11 май куни тумандаги "Муқимий" маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси ҳамда ёшлар иттифоқининг туман кенгаши ва 60-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида "Спорт ва мен" шиори остида спортнинг эркин кураш ва шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилмокда.

Тумандаги мактабгача таълим муассасаларида хотира қадрлаш куни кенг нишонланди

 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Хотира азиз, инсон қадри Муқаддас!" шиори остида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди. Тарбияланувчилар хотира майдонида бўлиб Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Вилоятда биринчи бўлиб “Китоб олами” ёшлар кутубхонаси ишга тушди

Тумандаги Саловат маҳалласида янгидан барпо этилган “Китоб олами” ёшлар кутубхонаси ишга тушди. 427 миллион сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилган кутубхонада 10 мингга яқин турли мавзудаги адабиётлар ўрин олган. Замонавий тарзда қурилган шинам кутубхонада WI-FI тармоғи йўлга қўйилган ва 300 га яқин адабиётларнинг электрон нусхаси ўрин олган.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM