Янгиликлар

Умид ниҳоллари-2019 спорт мусобақаси бошланди

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатига жалб қилишга қаратилган уч бўғинли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва  “Универсиада” спорт мусобақалари тизимли амалга оширилмоқда. Жорий йилда туманимизда "Умид ниҳоллари-2019" спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилмоқда. Ўсмирлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича спорт мусобақаси Нарпай туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилмоқда.

"Сувоқова" ДУК Самарқанд вилоятининг туман филиаллари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди

Нарпай туманидаги Сув иншоотларининг ҳудудлари ҳар хил чиқиндилардан тозаланиб, сув ҳайдаш насослари қайтадан таъмирланди. Нарпай туман ҳокими Б.Ш.Жабборов ва Самарқанд вилояти Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғи Р.Т.Саттаровлар иштирокида "Сувоқова" ДУК Нарпай туман филиалида Самарқанд вилоятининг туман филиаллари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилиб, семинар давомида филиал раҳбарларига йиғилиш ўтказилиб тегишли вазифа ва топшириқлар берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасида Наврўз умумхалқ байрами ҳамда буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди

2019 йил 18 март куни туман тиббиёт бирлашмасида Наврўз умумхалқ байрами ҳамда буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович барча йиғилганларни янгиланиш ва яшариш айёми бўлган Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади.

Хуш келибсан Наврўзи олам!

Жорий йилнинг 17 март куни тумандаги Оқтош истироҳат боғида “Яшариш ва янгиланиш айёми бўлган Наврўзи олам биз учун энг қадимий, асл миллий, ғоят ардоқли байрамдир” шиори остида Наврўз халқ сайли бўлиб ўтди. Сайилда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларидан миллий қадриятларимиз акс эттирилган кўргазмалар намойиш этилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоат иштирокини кенгайтириш масаласида давра суҳбатлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоат иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 414-сонли ва вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 августдаги 577-Қ-сонли ҳамда Нарпай туман ҳокимининг 2018 йил 28 августдаги 1607-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари мудиралари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM