Янгиликлар

БИРЛАМЧИ ВАЗИФА

             Ҳаёт борки – инсон ташвишлари ортаверади. Туман ҳокими Ботир Жабборов бугун аҳоли муаммоларини эшитиш, масалаларга ечим топиш мақсадида Халқ қабулхонасида бўлди.

                  Халқ қабулхонасига ташриф буюрган фуқаролар газ, злектр таъминотидаги нуқсонлар, бандлик ҳамда турар-жой масаласида мурожаат этдилар.

АВТОСАРОЙЛАРДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ

         Коронавирус касаллиги оқибатлари ҳақида дунё оммавий ахборот воситалари бонг урмоқда. Хавотирланишга сабаб бор, албатта. Бугун бу ўлат жаҳоннинг саксонта давлатида аниқланган. Гарчи юртимизда касаллик аломатлари йўқ бўлсада, лоқайдликка берилмаслик керак.  

ТАЛАБ ВА ТАКЛИФЛАР ИНОБАТГА ОЛИНДИ

               Бугун 35-умумтаълим мактабида туман ҳокими “Тортувли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашди. Дастлаб, туман ҳокими Ботир Жабборов ва бошқа раҳбарлар мактаб ҳовлисига манзарали дарахт кўчати ўтқаздилар.  

ТОМОРҚА – ДАРОМАД МАНБАИ

         Аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, кичик имкониятдан юқори даромад олишни туманимиз аҳли яхши ўзлаштирган. Бугун кўпчилик хонадонларда иссиқхона барпо этилиб, памидор, бодринг маҳсулотлари етиштирилаётир. Шу билан бирга баҳорги экин учун ниҳоллар тайёрланмоқда. Зеро томорқа – даромад манбаидир.

5000 ТУП АНОР

             Баҳор келиши билан далада иш бошланади. Ер текислаш, сув йўлларини тозалаш, ободончилик дегандек.  Дарҳақиқат, кўпчиликнинг асосий мақсади ерга кўчат қадашдан иборат. Негаки баҳорнинг илк кунларида экилган ҳар қандай ниҳол илдиз отиб, кўкка бўй чўзади.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM