Янгиликлар

O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилди

9 апрел Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан туманда жойлашган 41-умумий ўрта таълим мактабида O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан тадбир ўтказилди. Тадбирда буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ва Темурийларнинг юртимиз маданияти ривожига қўшган ҳиссаси, юртимиз мустақиллигидан кейин Амир Темурнинг шахсини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида мактаб ўқувчиларига тушунчалар берилди.

"Нарпай Зирабулоқ" футбол жамоаси ғалаба қозонди

Жорий йилнинг 7 апрел куни тумандаги Тип-1 ўйингоҳида "Нарпай Зирабулоқ" ва "Самарқанд Шердор" футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда 3:0 ҳисобида "Нарпай Зирабулоқ" футбол жамоаси ғалаба қозонди. Туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович иккала футбол жамоаларига омад ва келгуси ўйинларида фақат ғалаба ёр бўлишини тилади.

Муаммоли масалаларини ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 3 апрел куни 1-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 42-умумтаълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Муаммоли масалаларини ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, 15 нафардан ортиқ мурожаатлар бўйича чора-тадбир белгилаб олинди. 

Муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 4 апрел куни тумандаги Тоткент маҳалласида жойлашган 15-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан муаммоли масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб 12 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал қилиниб 5 нафар фуқаронинг масалалари тегишли ташкилотларга юклатилиб 3 кун муддат ичида бартараф қилиш чораси кўрилиши тўғрисида топшириқ берилди. 

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM