Янгиликлар

"Ёшлар шахмат тахтаси" туман босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 12 феврал куни  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 55-умумтаълим мактабида "Ёшлар шахмат тахтаси" Республика очиқ мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақада 220 нафардан ортиқ ёшлар ўз маҳоратларини синаб кўрдилар ва 6 та ёш тоифасида 12 нафар ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қшлга киритишди.

Сектор раҳбарлари томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

2019 йил 9 феврал куни тумандаги "Турон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман халқ таълими бўлимига қарашли 38-умумтаълим мактаби биносида жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли ўртасида ис газидан сақланиш ҳақида ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоли масалалар юзасидан 4 та сектор ва туман ДХХ бўлинмаси раҳбарлари ҳамда тумандаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Буюк мутафаккир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди

2019 йил 8 феврал куни туман марказида улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги (1441-1501) муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 7 феврал куни тумандаги "Саловат" маҳалласи ҳудудида жойлашган туман маданият бўлимига қарашли маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида жиноятчиликка қарши курашиш, ис газидан сақланиш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоли масалалар юзасидан 4 та сектор ва туман ДХХ бўлинмаси раҳбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар уюшмаган аҳоли билан сайёр кабул ўтказди. 

НАРПАЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЖАББОРОВ БОТИР ШУКУРОВИЧНИНГ ТЕЛЕГРАМ МЕССЕНЖЕРИ ИШГА ТУШДИ: +99897-286-90-03

Мазкур телеграм мессенжер туман аҳолиси билан бевосита мулоқот ўрнатиш мақсадида ташкил этилди. Мессенжер орқали фуқаролар нафақат шахсий, балки тумандаги барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларда учраётган турли хил муаммо ва таклифларини юборишлари мумкин.
http://t.me/botir_jabborov саҳифаси орқали боғланиш мумкин.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM