Янгиликлар

9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИНИНГ ОЧИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Нарпай туманида 9 май -  Хотира ва Қадрлаш куни билан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб, 2018 йил 8 май куни янгидан барпо этилган, Мотамсаро она ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган тадбир

Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан 2018 йил 2 декабр куни "3 декабр - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тумандаги "Чинниобод" тўйлар масканида тадбир ташкил этилди. Тадбирда байрамона дастурхон безатилиб, ногиронлиги бўлган фуқароларимизга ногиронлар аравачаси, қўлтиқтаёқ, ҳасса ҳамда эшитиш мосламалари тарқатилди.

1 декабр – “Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

1 декабр – “Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ОИТСнинг салбий оқибатлари мавзусида "Энг яхши расмлар" танлови ҳамда ҚВЗ  танловининг туман финал босқичи ўтказилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM