Янгиликлар

Ўзбекистонда “Ватанпарварлик ойлиги” бошланди

         Президент “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади.

САЙЛОВ – ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ

            Саноқли кунлардан сўнг, яъни 22 декабр (якшанба) куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Давлат ва халқ фаровонлиги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир сайлов ёшидаги фуқаро ушбу сиёсий жараёнда иштирок этиб, ўзи истаган номзодга овоз бериши лозим. Бу одамларнинг ҳуқуқий маданиятини белгилайди, албатта.

МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ

                Туман маданият бўлимида мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида  бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бўлим ходимларининг ижодий ишлари, маданият марказларида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, ёшларни санъатга қизиқтириш мақсадида саҳналаштирилаётган қўғирчоқ театрлари фикримиз тасдиғидир.

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР ТАШРИФИ

                     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 64-Нарпай сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Вахобжон Абдуганиевич Мураткабиловнинг ишончли вакили сайловчилар билан учрашди.  Учрашувда  сайловчилар номзоднинг сайловолди  дастури билан таништирилди.  

ЯНГИ МАСКАННИНГ НОМИ “ҚАҲРАМОН”

Туманимиз қиёфаси йилдан йилга ўзгармоқда. Маҳаллалар, қишлоқлар ва гузарлар чирой очаётир.  Айниқса, туманимиз маркази бўлган Оқтош шаҳри жуда қисқа фурсатда таниб бўлмас даражада кўркамлашиб бормоқда. Жойларда савдо, маиший хизмат бинолари, аҳоли учун турар-жойлар бунёд этиляпти. “Қаҳрамон” деб номланган янги маскан ҳам шаҳримиз ҳуснига ҳусн қўшиб турибди.

2015-2021 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM