Янгиликлар

Маданият хабарлари

 СОВРИНДОРЛАР  АНИҚЛАНДИ

 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ниҳол” мукофоти республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди. Танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 55 нафар истеъдодли ёшлар иштирок этдилар.  Бунда  “Мумтоз ашула”, “Опера”, “Рақс”, “Мусиқа” ҳамда “Эстрада” йўналишида ғолиблар аниқланди. 

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ПРОКУРОР НАЗОРАТИДА

Нарпай туман прокурори Камолиддин Жавданов, мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда, тумандаги  55, 56 - умумтаълим мактаблари ҳамда  47-МТТларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Ўрганиш давомида, қурилиш ишлари юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

МАҲАЛЛАДА КОНЦЕРТ

Нарпай туман ҳокимлиги маданият бўлими ҳамда  маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими  ҳамкорлигида "Хўжақўрғон” ва “Тошкўприк”  маҳаллаларида концерт дастурлари уюштирилди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM