Янгиликлар

ТЕАТР НАМОЙИШИ

Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси туманимиздаги 27-умумтаълим мактабида уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун “Тўда”  спектаклини намойиш этдилар.

Театр томошаси барчага манзур бўлди.

ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИДА

2-сон касб-ҳунар мактаби ва 5-умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди. Туман ҳокими мактаблардаги кутубхона, ошхона, синфхона, шу каби спортзаллардаги ҳолатни кўздан кечирди. 

Бундан ташқари, дарс жараёнларида иштирок этиб, ўқувчилар билан мавзуга оид суҳбатлар ўтказилди.

ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Туман тиббиёт бирлашмасида малакали врачлардан таркиб топган республика ишчи гуруҳи аҳоли ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказмоқда.

Фуқаролар жарроҳ, пульмонолог ва бошқа йўналишдаги мутахассисларнинг кўригидан ўтиб, зарур маслаҳатлар олишяпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM