Янгиликлар

БИРИНЧИ СЕКТОР ШТАБИДА

Туман ҳокими биринчи сектор фаолиятини таҳлил қилди. Фуқаролардан тушаётган мурожаатларни рўйхатга олиш, ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. 

Шу каби секторга бириктирилган ходимлар билан “Маҳаллабай” ишлаш юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида суҳбат ўтказилди.

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

“Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан тизимда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли эртага – 6 апрель куни соат 9:00 дан 18:00 гача Оқтош шаҳри ҳудудида табиий газ таъминоти тўхтатилади. 

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

5 АПРЕЛЬ – ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ КУНИ

2.10.2018 йилдаги ЎРҚ–490-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди.

Мазкур Қонунга мувофиқ 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди. Бу санада «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM